Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Марказий банк Самарқанд вилояти бош бошқармасига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг буйруғига мувофиқ Тўхтаев Отабек Суннатиллоевич Марказий банкнинг Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. 

1976 йил Каттақўрғон шаҳрида туғилган О.Тўхтаев шу пайтгача Ўзсаноатқурилишбанк давлат дастурлари билан ишлаш департаменти директори лавозимида ишлаб келаётган эди. Бундан аввал эса 2016-2019 йилларда Ўзсаноатқурилишбанк Самарқанд филиали бошқарувчиси бўлган.