Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Муфтий Усмонхон Алимов Вена шаҳридаги нуфузли анжуманда иштирок этади

Бугун, 18 июнь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозоданинг таклифига биноан Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро анжуманда иштирок этиш учун жўнаб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу йирик анжуман Кавказ мусулмонлари идораси ташаббуси билан Австриянинг Федерал ҳукумати ҳамкорлигида ташкил этилган. Унда Ислом бирдамлиги ва динлараро мулоқот мавзулари муҳокама қилинади. Кўплаб давлат ва дин арбоблари, таниқли уламолар қатнашади.