Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нукусда икки қаватли бино ёниб кетди

Кеча, 22 август куни соат 19:55 дақиқа ўтганда, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган “Симурк-Торт Нукус” МЧЖга тегишли бинода ёнғин содир бўлган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси.

Тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:33 да қуршаб олиниб, соат 20:55 да бартараф этилган. Ёнғинга жами 5 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

Ёнғин оқибатида “Симурк-Торт Нукус” МЧЖга қарашли икки қаватли бинонинг 150 кв.м майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан бинонинг 90 кв.м майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин сабаби пайвандлаш ишларини олиб боришда ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши, деб тахмин қилинмоқда. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.