Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Нурободда “Халқаро қишлоқ аёллари куни” тадбирлари ўтказилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2007 йил 18 декабридаги йиғилишида 15 октябрь - Халқаро қишлоқ аёллари куни деб эълон қилинган.

Бугунги кунда дунёнинг кўплаб давлатларида мазкур сана қишлоқ ҳудудларида истиқомат қилувчи аёлларнинг муаммоларига эътибор қаратишга, хусусан, уларнинг таълим олиши, меҳнат қилиши, фаровон турмуш кечириши учун зарур шарт-шароитлар яратиш,   зўравонлик ва тазйиқдан ҳимоялаш, гендер тенгликни таъминлашга чақиради.

Мамлакатимизда ҳам “Халқаро қишлоқ аёллари куни” кенг нишонланади. Жумладан, ушбу байрам муносабати билан Нурободда бир қатор маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Бу тадбирларда туман пахта хирмонига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган фаол теримчи аёллар туман ҳокимлиги совғалари билан тақдирланди.

Нурободда “Халқаро қишлоқ аёллари куни” тадбирлари ўтказилди