Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оби Раҳматда коронавирусга чалинган шахс аниқландими?

@zarafshonbot га мурожаат:  Самарқанд шаҳридаги Оби Раҳмат маҳалласида корнавирусга чалинган шахсни топибтилар, деб эшитдим. Шу гап қанчалик ҳақиқат?

  – Бу гап ҳақиқатдан йироқ. 2020 йил 1 апрель ҳолатида Самарқандда коронавирус инфекциясига чалинган шахс қайд этилмаган. Кеча тарқатилган хабарларда айтилган инфекция юқтирган 7 нафар самарқандлик вилоятимизга келмаган, уларда касаллик Тошкент шаҳрида аниқланган ва ўша ерда даволанмоқда. Бизда ўша инсонлар билан бирламчи мулоқотда бўлган ёки битта самолётда хориждан келган фуқаролар бор ва улар тўлиқ тиббий назоратга олинган.

Хайрулла БОЙМУРОДОВ, Самарқанд вилояти санитария-эпидемиологикосойишталик маркази бош врачи.