Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқдарёдаги ёнғинда “Captiva” ёнди

2019 йилнинг 4 ноябрь куни соат 20:33 да Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани Қирқдархон маҳалласида жойлашган фуқаро А.Р.нинг уйида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Кўрсатилган манзилга 4 та ёнғин ўчириш техникалари жалб этилган. Биринчи бўлинма воқеа жойига соат 20:48 да етиб борганда (энг яқин ёнғин-қутқарув қисмигача масофа 12 километр), аланга майдони кенгайиб кетгандан сўнг хабар берилгани учун уйнинг асосий том қирилиш конструкциялари очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 21:08 да ўраб олиниб, соат 22:26 да бартараф этилган. Ёнғиндан уйнинг 50 квадрат метр майдони сақлаб қолинган ҳамда аланганинг қўшни уйларга тарқалиши олди олинган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси берган хабарга кўра, ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

Ёнғин оқибатида яшаш уйининг 120 квадрат метр майдонида томи, шифти, ички жиҳозлари ва “Captiva” русумли автомобили ёниб зарарланган.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.