Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Оқил инсон қандай бўлиши керак?

Албатта, ҳар биримиз инсофли, ишончли, виждонли, самимий ва меҳрибон одамлар қуршовида бўлишни хоҳлаймиз. Умумун олганда, биз ҳаммамиз шундай бўлишга интилишимиз лозим. Лекин бировнинг ҳақиқатан ҳам шундай хислатлар эгаси бўлиш мумкинлигини қаердан билиш мумкин? Албатта, бу фазилатларни сохталаштириш ёки тақлид қилиш мумкин эмас. Лекин муносиб инсонларни аниқлашга ёрдам берадиган бир қанча аниқ усуллар бор. Қуйида шуларга тўхталамиз:

1. Улар ўз хатти-ҳаракатлари учун жавобгар бўлади
Виждонли киши ҳаддан ташқари ҳалол бўлгани боис ҳам ҳар доим ҳаракатлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олади. Нима бўлишидан қатъий назар ўз сўзи ва хатти-ҳаракатлари учун жавоб бера оладиган кишини кўрсангиз, ишончингиз комил бўлсин - бу оқил инсон. Ҳаёт мураккаблигини ҳисобга олсак, унчалик осон иш бўлмаса-да, барибир бу одам ушбу тўғри йўлни танлайди.

2. Улар учун бошқалар эҳтиёжи ўзиникидан устун туради
Индивидуаллик билан тўлиб-тошган дунёмизда бошқаларнинг манфаати биринчи ўринда турадиган одамларни топиш жуда қийин. Бошқа одамларнинг эҳтиёжини ўзиникидан юқори қўйган одам ҳақиқатан ҳам оқилдир. Бундай одамлар миннатдорчилик эвазига эмас, балки шунчаки муҳим бўлган ишларни қилади.

3. Доим ёрдамга келади
Психолог Сет Мейерс виждонли инсонларни волонтёрлар орасидан излаш керак бўлган жой, деб айтади. Негаки, улар бировга ёрдам бериш учун ҳеч қачон ўз вақтларини аямайди ва ҳаётда қийналганларга фойдаси тегса хурсанд бўлишади. Бундан ташқари, бу уларни бахтли қилади. Улар ҳар доим биринчи ва ҳар доим умумий ишларга содиқдирлар.

4. Бошқалар тўғрисида яхши фикрда бўлади
Сет Мейерс шунингдек, виждонли кишилар ҳеч қачон бошқалар тўғрисида хулоса қилишга шошилмаслигини таъкидлайди. Ҳатто фикрлари ва қарашлари уларникига тўғри келмаса ҳам уларга ҳар доим ўзларини тушунтириш ва муносабатларни давом эттириш учун имконият беришади. Ахир улар бу дунёда ҳамма нарса нисбий эканлигини ва ҳар бир киши ўз нуқтаи назарига эгалигини жуда яхши тушунадилар.

5. Улар ҳақгўй бўлишади
Ёлғончилик қилиб, “Ҳечқиси йўқ, бу фақат бир мартагина”, деб ўйласак, у куртакланиб, катта фитналаргача ривожланиб бориш эҳтимоли бор. Аммо пок виждонли одамлар ҳеч қачон бунга берилмайди. Адолат – ҳалолликни англатади, дейди улар. Ҳар куни, ҳар бир ҳаракат ёки фикрига собит қолади. Одамлардаги бу фазилатни қадрланг – бугунги кунда бу бебаҳодир.

6. Улар ҳар доим миннатдор бўлишади
Биз миннатдорлик шунчаки тарқатилмайди, унга лойиқ бўлиш керак, деб ўрганиб қолганмиз. Андишали одамлар эса ҳаммага миннатдорлик билдираверади. Улар ҳар бир киши ҳурматга лойиқ эканлигини ва уларга инсоний муносабатда бўлиш даркорлигини билишади. Оқил инсон ҳеч қачон официант ёки бошқа хизмат ходимларига қўпол муносабатда бўлмайди.

7. Улар камтар бўлади
Оқил инсон ютуқлари билан фахрланиши мумкин. Унинг бунга ҳақи бор ва шу билан бирга у жуда камтар. Бошқача айтганда, бундай одамлар “ишонч”ни “куч”, “такаббурлик”ни “нуқсон” деб билади ва бу тушунчалар ўртасидаги фарқни жуда яхши англаб етадилар.
Улар ўзларининг кучли томонларини яхшилаб ўрганиб, билиб олган ва янада яхшиланиш учун улардан фойдаланишади.

8. Улар ўз хатоларини тан олади
Хато қилгани ёки янглишганини тан олиш кимга ёқади, дейсиз? Бу ниҳоятда мушкул. Сиз ўзингизни хўрланган, ранжигандек ҳис қиласиз... Фақат муносиб инсон бундай қилмайди. Улар чинакамига ўз хатоларини тан олишда ҳеч қандай муаммони кўрмайди. Инсофли киши ўзини айбдор деб билса, у доим кечирим сўрашга тайёр бўлади.

9. Улар ишончли бўлади
Оқил инсон ҳар доим ўз мажбуриятларини бажаради. Бу инсон сизга ўзига таяниш мумкинлигини айтса, билингки, нима бўлган тақдирда ҳам улар ўз сўзлари устидан чиқади ва сиз тўғрингизда унутмайди. Бунга амин бўлишингиз мумкин.

10. Улар хайрихоҳлиги билан ажралиб туради
Оқил инсон меҳрибон ҳам бўлади. Улар сизга бир гапни айтиб, ичида эса бошқасини тугиб юрадиганлардан эмас. Икки юзламчилик улардан йироқ. Оқил инсон ҳақиқий куч меҳр-мурувватда эканлигини билади ва бутун ҳаёти давомида ушбу қоидага амал қилади.
Хатти-ҳаракатларининг тўғрилигини била туриб ҳам улар мукофот ва эътироф кутмасдан шундай йўл тутади. Бу инсонларнинг улуғворлиги ва гўзаллиги ҳам шунда!

Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.