Сухандоннинг хатосини топган қиз бугун монтаж устаси
У бу касбга қандай кириб келди?
Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида қарийб 20 йилдан буён меҳнат қилиб келаётган монтаж устаси Мадина Маҳмудова ёшлигида прокурор бўлишни орзу қилган. Аммо тақдир тақозоси билан телевидениеда иш бошлаган. Гарчи, масъулиятли ва машаққатли касбда меҳнат қилаётган бўлса-да, у ишини яхши кўради. Шунинг учун ҳам унга фаолиятидаги қийинчиликлар сезилмайди.
Бундай касб эгалари байрам кунлари дам олмайди, эфирга берилиши керак бўлган тезкор хабарларни монтаж қилади. Баъзида уларни зудлик билан ишга чақириб қолишади, лекин касбидан нолимайди.
- Касбга садиқлик инсонни тоблаб, юксалтирар экан, - дейди Мадина Маҳмудова. - Монтаж соҳасида қийинчилик йўқ деб бўлмайди, фақат ижод қилиш керак.
Видеолавҳада монтаж усталарининг касби билан боғлиқ воқеалар билан танишамиз.