Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Осиё Кубоги—2019: Ўзбекистон гуруҳ ғолиблиги учун Японияга қарши майдонга тушади

Яна саноқли соатлардан кейин футбол бўйича Осиё Кубогининг 3-тури доирасида сўнгги учрашувлар бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси япониялик чарм тўп усталари билан гуруҳ биринчилиги учун кураш олиб боради.

Учрашувга Тошкент вақти билан 18:30 да старт берилади.

Терма жамоамизга омад тилаймиз!

2-турда Ўзбекистонга йирик ҳисобда мағлуб бўлган (4:0) Туркманистон термаси Уммон терма жамоасига қарши майдонга тушади.

«E» гуруҳида мусобақа мезбони Саудия Арабистони термаси Қатар терма жамоаси билан жанг қилса, мазкур гуруҳнинг иккинчи беллашуви Ливан ва КХДР терма жамоалари ўртасида кечади. Ўйинлар соат 21:00 да бошланади.

Маълумот учун: Қатар ва Саудия Арабистони терма жамоалари икки тур натижасига кўра, гуруҳда 6 очко тўплаб, муддатидан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритган.