Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўсмирлар учун авто

Французлар электромобили “Ситроен Ами”ни суперкар, деб аташ қийин. Аммо уни 14 ёшли ўсмирлар бошқариш ҳуқуқига эга. Икки ўринли транспорт воситаси унча катта эмас, камтаргина кўринади. Узунлиги 2,41 метр, электроавто енгил квадроцикл сифатида тоифаланади. Аммо енгил машиначадан қолишмайди.

Француз қонунларига кўра, уни Францияда 14 ёш, Европа ва бошқа мамлакатларда 16 ёшли ўсмирларга ҳайдовчилик гувоҳномасиз бошқаришга рухсат берилади.

Шу йил июнь ойидан бошлаб электромобилни 6000 еврога ёки ойига 19,99 еврога прокатга олиш мумкин. Конструкторлар уни ўсмирлар бошқаришини ҳисобга олиб, двигателни бироз чеклашди. Максимал тезлиги соатига 45 километр, аккумулятор бир марталик заряд олиш билан 70 километр масофани босиб ўтиши мумкин (“Мир новостей” 2020 йил 10-сон).

Т.ШОМУРОДОВ тайёрлади.