Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўтган йил 6768 та автомобиль эгаси лицензиясиз йўловчи ташиган

Бу рақам Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги вилоят бошқармаси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликдаги рейдлар давомида юзага келди.

2018 йил давомида 882 марта ўтказилган рейдларда 6768 та лицензиясиз йўловчи ташиш, 108 та юк ташиш ҳолати қайд этилган. Барча ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб қонуний чора кўриш учун маъмурий судларга юборилган. Судлар томонидан ҳуқуқбузарларга 6 миллиард 335 миллион сўмлик жарима жазолари қўлланилди. 852 нафар ҳайдовчи тушунтириш ишларидан сўнг белгиланган муддатда лицензия олганлиги сабабли жарима қўлланилмасдан огоҳлантириш олган.

Шунингдек, йўловчи ташиш корхоналари томонидан тендер шартномалари ҳамда лицензияда кўрсатилган талаб ва шартларни бузиш ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Йил давомида бу каби ҳолатлар салкам 300 марта аниқланиб таъсир чоралари кўрилди. Тушунтириш-тар²ибот ишлари олиб борилди.

Бекзод МУҲАММАДИЕВ,

1-тоифали инспектор.