Ўзбекистон биринчи бор “Бизнесни рўйхатдан ўтказиш” кўрсаткичи бўйича дунёнинг ўнталик рўйхатига кирди
- 25.10.2019 09:58
- 63
- Иқтисодиёт

Жаҳон банкининг нуфузли “Бизнес юритиш” халқаро рейтингида Ўзбекистон 7 та поғонага кўтарилди ва 69-ўринни эгаллади.
Энг қувонарлиси, Адлия вазирлиги ва Давлат хизматлари агентлиги масъул бўлган “Бизнесни рўйхатдан ўтказиш” кўрсаткичи бўйича дунёнинг 190 та давлатлари ичида 8-ўринни эгаллаб, биринчи бор Ўзбекистон тарихида ўнталик рўйхатга кирдик.
Бизнесни юритишни енгиллаштириш бўйича олдимизда улкан марралар ва масъулиятли ишлар турибди.
Бу борада барчамизга омад ёр бўлсин!