Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон ОТЖ Осиё чемпионати чорак финалида БААга қарши ўйнайди

Таиланд яшил майдонларида 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда.

Бугундан мусобақада чорак финал учрашувлари старт олади. Любинко Друлович устозлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бу босқичда БАА термаси билан баҳс олиб боради. Учрашув эртага, 19 январь куни ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан 18:15 да старт олади.

Бугун “Ражамангала” стадиони анжуманлар залида ҳар икки терма жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда Любинко Друлович қуйидагича фикр билдириб ўтди:

– Бизни катта ўйин кутяпти. Ўртоқлик ўйинида БАА жуда кучли ҳаракат қилган ва ғалаба қозонган. Рақибга нисбатан тикланишга вақтимиз кўпроқ эди. Биз орзуимиз сари интилишда давом этамиз. Ният – Олимпиада ўйинлари.

Бизда аввалги турнирда иштирок этган 8 нафар футболчи бор. Уларнинг тажрибаси кўпроқ. Бироқ бу сафарги турнир Олимпиада учун. Оғир бўляпти ўйинлар. Ҳаммада мотивация юқори. Чемпионликни ҳимоя қилиш осон эмас. Биз албатта, энг юқори мақсадларни қўйганмиз.

Кореяга қарши ўйиндан кейин мен айтгандимки, биз турнир етакчилари билан ўйнадик ва гуруҳдан чиқдик. Бу эса осон кечгани йўқ. Биз бу сафар кучимизни тўлиқ тиклашимизга ишончим комил. БААга қарши учрашувгача жисмоний ҳолатимиз яхшиланади.

Ҳамкасбим фикрига тўлиқ қўшиламан. Ростдан ҳам ўйинлар жуда кескин бўлди. Битта гол фарқ кўп учрашув масаласини ҳал қилди. Япония, Эрон, Ироқ, Қатар каби кучлилар эса гуруҳда қийинчиликка дуч келишди. Айни вақтда турнирнинг 8 та энг кучли терма жамоаси қолди. Буёғига ўйинларни кичик деталлар ҳал қилиб қўяди, деди сербиялик мутахассис.