Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло оламдан ўтди

Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло, бугун 99 ёшида Тошкент шаҳрида вафот этди.

Шукрулло (Юсупов) 1921 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур даҳасида туғилган. Педагогика билим юртини ва Низомий номидаги Тошкент педагогика институтини тугатган.

Илк шеърлар тўплами — «Биринчи дафтар». Шеърий асарлар, болаларга аталган шеър ва эртаклар ёзган. Қатағон даври даҳшатлари ҳақидаги «Кафансиз кўмилганлар» автобиографик қиссаси, «Тирик руҳлар» (1999) роман-хроникаси машҳур.

Шукруллога Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони берилган. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати. «Дўстлик» ва «Эл-юрт ҳурмати» орденлари билан мукофотланган. «Турк дунёсида йилнинг адабиёт кишиси 2016» мукофоти билан ҳам тақдирланган.