Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбекистонда илк бор аёл киши солиқ инспекциясига раҳбар бўлди

Давлат солиқ қўмитаси буйруғига асосан Исламова Наргис Зарибджановна Тошкент шаҳар Яккасарой тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ДСҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Наргис Исламова янги лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси солиқ текширувлари ва мавзули экспресс-ўрганишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Маълумот ўрнида, Наргис Исламова 1970 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1993 йилдан буён давлат солиқ органлари тизимида масъулиятли лавозимларда фаолият юритиб келмоқда.

Наргис Исламова Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини муҳандис-иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Шунингдек, у солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси махсус унвонига ҳам эга.