Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Ўзбошимчалик билан ерни ўзлаштирган фуқаролар қарийб 390 миллион жарима тўлайди

Ер ресурсларидан фойдаланишда қонунбузилиш ҳолатларининг олдини олиш ва юзага келаётган масалаларни бартараф этиш мақсадида инспекциямиз томонидан мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказилмоқда.

Шундай тадбирда туманнинг “Меҳнатобод” агрофирмаси ҳудудида яшовчи фуқаро А.Н. туман ҳокимлиги захира ер майдони ҳисобида бўлган 78,8 балл бонитетли дала контуридан 0,25 гектар майдонни ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлиги аниқланди. Фуқаро 2500 метр квадрат ер майдонини қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқарганлиги оқибатида давлатга 245 миллион 569 минг 764 сўм зарар етказган.

Шунингдек, “Қайроқли” агрофирмаси ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаро З.М. туман ҳокимлиги захира ер майдони ҳисобида бўлган 58,4 балл бонитетли дала контуридан 0,40 гектар ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, давлатга 129 миллион 284 минг 400 сўм зарар етказган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан инспекциямиз томонидан фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судига даъво аризаси киритилди. Суднинг ҳал қилув қарорига кўра, икки нафар жавобгардан 374 миллион 854 минг 164 сўм зарарни давлат фойдасига ундириш ҳамда 14 миллион 994 минг 166 сўм давлат божи ундириш белгиланди.

Азамат Холиқов,

Ўзагроинспекциянинг Ургут тумани бўлими бошлиғи.