Паст Дарғомда 5 та микро ГЭС ишга тушди

Вилоятимизда муқобил  энергиядан фойдаланиш имкониятлари ошмоқда.

Жумладан, Паст Дарғом туманидаги “Самарқанд ГЭСлар каскади” корхонаси негизида қўшимча 3 та 220 кВт ва 2 та 230 кВт ли генераторларга эга бўлган микро ГЭС қуриб ишга туширилди. Бу билан қўшимча 1120 киловатт электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти пайдо бўлди.

Келажакда шу каби микро ГЭСлар орқали электр энергияси олиш имкониятларини янада кенгайтириш кутилмоқда.

Вилоят экология ва атроф-муҳитни

муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.