Соғлом бўлиш учун инсон кечаси қанча вақт ухлаш керак?

Илгари қилинган машҳур баёнот афсона бўлиб чиқди.

Узоқ вақт давомида соғлом бўлиш учун кечаси саккиз соат ухлаш етарли эканлиги умумий қабул қилиниб келинган. Аммо яқинда ўтказилган тадқиқотлар машҳур даъво, агар афсона бўлмаса, янглиш фикр бўлиб чиқиши мумкинлигини кўрсатади.

Хитой юрак-қон томир касалликлари миллий маркази ходимларининг фикрига кўра, тунги уйқунинг оптимал даври саккиз соат эмас экан.

Соғлом уйқу сири
Хитойлик олимларнинг тунги уйқунинг ўртача давомийлиги 7 соатдан 9 соатгача бўлиши керак, деган хулосалари Европа кардиология жамияти форумида тақдим этилди.

Олдин қайд этилган саккиз соатлик уйқу умуман оптимал эмас, бундан ташқари, дам олиш кунларидаги «уйқуга тўйиш» амалиёти ҳам ўз тасдиғини топди. Бу юрак касалликлари хавфини камайтиришнинг кафолатланган усули, дейишади олимлар.

Компенсацион уйқу
Тадқиқотчилар турли сабабларга кўра иш ҳафтаси давомида «уйқусини ололмаган» ҳар бир киши учун дам олиш кунлари ётоқда қўшимча 1 соат 28 дақиқа сарфлашни тавсия қилмоқда.