Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Паст Дарғомда маст ҳолатда юрган, фуқароларни ИИБ ходимларининг қонуний талабларини бажармасликка даъват этганлар қамалди

Жорий йил 19 апрель куни соат 15:00 лар атрофида Паст Дарғом туманида яшовчи И.А. ва Б.Х.лар спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолатда туманнинг “Чархин” ЙПХ маскани олдидаги карантин постида хизмат олиб бораётган ИИБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилган. Маст фуқаролар ИИБ ходимларининг ҳужжатларни тақдим этиш ҳақидаги қонуний талабларига қасддан бўйсунмасдан, шовқин солган ва кўчадаги фуқароларни ходимларнинг ўз вазифасини бажаришга тааллуқли қонуний талабларини бажармасликка даъват этган.

Туман маъмурий судининг 2020 йил 20 апрелдаги қарорига кўра, ҳуқуқбузарлар И.А. ва Б.Х. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 194-моддаси 1-қисми ва 195-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, карантин тартибини бузиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик, жамоат тартибини бузиш муқаррар жавобгарликка сабаб бўлади.

В.ФАЙЗУЛЛАЕВ,

Паст Дарғом тумани маъмурий суди раиси.