Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пахтачилик нуронийлар спортда ёшларга ибрат кўрсатди

Паxтачи туманида нуронийлар ўртасида "Узоқ масофага оммавий юриш"  спорт мусобақаси ўтказилди.

"Нуроний" жамғармаси туман бўлими ва ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан  ўтказилган мазкур мусобақада тумандаги маҳаллалардан 60 нафарга яқин нуроний отахон ва онахонлар иштирок этди.

Унда Тоҳир Тўxтапўлатов ва Усмон Юсупов тез юриш бўйича фаол эканликларини кўрсатди ва мусобақа ғолиби бўлди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан такдирланди.

М.САМАНДАРОВ,

"Нуроний" жамғармаси Пахтачи туман бўлими раиси.