Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пайариқда “гўштсиз овқат қилган” боғча ходимларига чора кўрилди

Жорий йил 20 сентябрь куни Zarnews.uz сайтида “Пайариқ туманидаги боғчаларда болалар гўштсиз овқат ейдими?” сарлавҳали мақола эълон қилинганди. Унда тумандаги 31-сонли мактабгача таълим ташкилотидаги ҳолат баён этилган. Мақолага вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилфуза Азизовадан жавоб олдик.

Унда айтилишича, мақоладаги ҳолатни ўрганиш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида ишчи гуруҳи тузилди. Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар бўйича 31-сонли мактабгача таълим ташкилоти мудираси Н.Норбўтаевага ҳайфсан интизомий жазо чораси ва ташкилотнинг хўжалик ишлар бўйича мудири Ф.Шарипов билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, ҳамшира З.Нишоновага ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чораси қўлланилган.

Бундан ташқари, мақолада баён этилган бинонинг ҳолати бўйича боғчани 2021 йилда давлат инвестиция дастури асосида замонавий қайта қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, лойиҳани амалга ошириш борасида ишлар олиб бориляпти.