Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пора билан қўлга олинган шахс Самарқанд ветеринария медицинаси институти ходими эмас

Бугун, 3 июль куни Zarnews.uz сайтида эълон қилинган “Ўқишга киритиб қўяман” деган яна бир шахс қўлга олинди” мақоласи берилди.

Унда келтирилишича, ўзини Самарқанд ветеринария медицинаси институти ўқитувчиси, деб таништирган шахс ушбу институтнинг ветеринария техник муҳандиси факультетига ўқишга киритишни ваъда қилиб, эвазига фуқародан 5000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган пайтда ҳуқуқни ҳимоя қилувчи идоралар ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Хабарда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинади.

Қўлга олинган шахс, яъни Ж.Ҳ. Самарқанд ветеринария медицинаси институти ўқитувчиси эмас. Ж.Ҳ. 2019 йилнинг 19 августида институт ректорининг 431-К-сонли буйруғига кўра, фармакология, токсикология, ветеринария-санитария экспертизаси ва гигиена экспертизаси кафедраси лаборантлигидан озод этилган. Ҳозирда СамВМИда фаолият юритмайди.

Шунингдек, маълумотда келтирилган ветеринария техник муҳандиси факультети институтда умуман мавжуд эмас.

Самарқанд ветеринария медицинаси институти ахборот хизмати.