Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Позитив” финалда беллашади

Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Қувноқлар ва зукколар” Республика кўрик-танловининг ҳудудий саралаш босқичи бўлиб ўтгани ҳақида хабар бергандик.

Унда Бухоро вилоятининг “Элемент”, Сурхондарё вилоятининг “Бойсун”, Қашқадарё вилоятининг “Янги юлдузлар” ҳамда вилоятимизнинг “Позитив” жамоалари ўзаро беллашиб, вакилларимиз етакчи ўринни эгаллаган эди.

Бугунги кунга қадар республикамизнинг барча ҳудудларида саралаш босқичлари якунланиб, ҚВЗнинг финал босқичида беллашадиган жамоалар маълум бўлди. Қувонарлиси, Самарқанд шаҳридаги 21-умумтаълим мактаби ўқувчиларидан иборат “Позитив” жамоаси финалда Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё, Жиззах ҳамда Тошкент вилоятларининг иқтидорли ўқувчиларидан иборат ҚВЗ жамоалари билан ўзаро беллашадиган бўлди.

Финал босқичида “Позитив”чиларимизга омад кулиб боқишини тилаймиз.

Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.