Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Президент Муроджон Аҳмадалиевга 3 хонали уй ва автомобиль совға қилди

Икки вазн тоифасида жаҳон чемпиони Муроджон Аҳмадалиев Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди.

Сўнгра Олимпия шон-шуҳрати музейида боксчимизни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон бокс федерацияси раиси Очилбой Раматов ва бош мутасаддилар қатнашди.

Унда Аҳмадалиевга "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони топширилди. Бу ҳақда "Оламспорт" нашри хабар берди.

Бундан ташқари Муроджонга Президент совғаси сифатида Тошкент шаҳридан уч хонали уй ва "Tracker" автомобили тақдим этилди.