Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қалампир уруғи ўрнига олма кукуни олиб ўтишга уринган “тадбиркор” божхонада ушланди

Бир неча йил ичида мамлакатимиздан мева-сабзавотларни хорижга сотишда экспортёрларга бир қатор енгилликлар яратилди. Ушбу маҳсулотлар божхона кўригидан ўтказилмасдан 3 соат ичида расмийлаштирилиб, экспорт товари бўлган автотранспорт воситалари чегара божхона постларидан навбатсиз ҳаракатланмоқда.

Бироқ, шунча имкониятга қарамасдан қинғир йўллардан фойдаланадиган, товарларни бошқа ном билан декларацияга киритиб, уларнинг баҳосини ўзгартириб экспортга чиқарадиган “тадбиркор”лар ҳам йўқ эмас.

Масалан, 24-августда юк кузатув ҳужжатларига кўра, Сирдарё вилояти Ховос туманида жойлашган “G’ulomjon-Bog’lari” фермер хўжалиги аъзоси Х.С. томонидан 315 минг долларлик жами 21 тонна қуритилган қалампир уруғлари экспортини  расмийлаштириш учун “Самарқанд” ташқи иқтисодий божхона постига топширди. Ушбу маҳсулот хавфни бошқариш ахборот автоматлаштирилган тизими орқали “қизил йўлак”ка йўналтирилиб, пост ходимлари ва холислар иштирокида товар кўздан кечирилганда декларацияда кўрсатилган товардан 2,65 тонна бор экан. Унинг ўрнига ҳужжатда қайд этилмаган 9,53 тонна қуритиб майдаланган олма борлиги аниқланди.            

Хўжалик аъзосининг ёлғон маълумотларига асосан божхона ҳужжатлари расмийлаштирилиб, декларацияда кўрсатилмаган товарлар вақтинча сақлаш учун олинди.  Бу ҳақда Самарқанд вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.