Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қандай касалликка чалинган беморлар имтиёзли дорилар билан таъминланади?

"Ҳуқуқий ахборот" канали амбулатор даволанишда дори воситалари билан имтиёзли таъминланиш ҳуқуқига эга шахслар руйхатини эълон қилди:

- онкологик касалликларга чалинганлар;

- сил касаллигига чалинганлар;

- мохов касаллигига чалинганлар;

- эндокринологик касалликларга (қандли ва қандсиз диабетга) чалинганлар;

- руҳий касалликларга чалинганлар;

- ОИВ касаллигини юқтирганлар;

- юрак клапанини протезлаш ва органларни кўчириш юзасидан операция қилинган шахслар;

-  ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;

- 1941—1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;

- 1941—1945 йиллардаги уруш меҳнат фронти қатнашчилари;

- Чернобиль АЭСидаги ҳалокат оқибатларини тугатишда қатнашган — ногирон шахслар;

- байналмилалчи жангчилар;

- ҳарбий хизматни ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.