Паст Дарғомда 102 турдаги ноқонуний дори воситалари аниқланиб, йўқ қилинди
- 07.02.2025 16:24
- 42
- Самарқанд
Мажбурий ижро бюросининг Паст Дарғом туман бўлими томонидан жами 26 та суд ҳужжатларига асосан, 102 турдаги ва қиймати 226,3 млн. сўмдан ортиқ бўлган сифати кафолатламаган дори-дармон воситалари ҳамда жиноят ишида ашёвий далил сифатида эътироф этилган ашёвий далиллар ва бошқа товар-моддий бойликлар тегишли тартибда йўқ қилиниши белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжатларини ижросини таъминлаш мақсадида ижро ҳаракатлари тайинланиб, кенг жамоатчилик вакиллари мутасадди ташкилотлар ҳамда холислар гувоҳлигида белгиланган тартибда йўқ қилиниб, тегишли далолатнома расмийлаштирилган.
Бекжон ШАВКАТОВ,
Бюронинг Паст Дарғом туман бўлими давлат ижрочиси.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қисқа видеолар - мия учун хавфли
- Бугун, 17:31
- Ўқинг, қизиқ!