Қашқадарёда кучли ёғингарчилик ортидан поезд рельси чўкиб вагонлар осилиб қолди
Айтишларича Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани Оқработ қишлоғи ҳудудидан ўтган темир йўл рельси кучли ёғингарчиликдан сўнг чўккан ва унда ҳаракатланаётган поезд вагонлари осилиб қолган. Кучли жала ёғиши оқибатида ер сатҳи чўккан ва темир йўлларга ҳам зиён етган, дея хабар беришмоқда.
Бу ҳақда Хушнудбек Худайбердиев ўзининг xushnudbek.uz телеграм каналида хабар бермоқда.
Суратни жўнатган манба "Мутахассислар муаммони бартараф этиш бўйича қизғин ишларни амалга оширмоқда" деб маълумот берибди. Бу суратда ҳам кўриниб турибди.