Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қайнота келинини уриб, тан жароҳати етказди

Жорий йилнинг 10 июль куни Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1957 йилда туғилган фуқаро ўз уйида 1986 йилда туғилган келини билан жанжаллашиб қолади.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабарига кўра, тортишувдан бошланган жанжал муштлашувга айланиб, қайнота келинни урган ва унга тан жароҳати етказган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 11 август куни Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.