Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қайси сиёсий партия ҳудудларда яхши натижа қайд этди?

Ҳудудий сайлов комиссиялари томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига сайловларнинг якуний натижалари эълон қилинди.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати барча маълумотларни умумлаштирган ҳолда қайси сиёсий партия ҳудудларда яхши натижа қайд этганлигини таҳлил қилди.

Вилоят, шаҳар Кенгашлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида Қонунчилик палатасига бўлиб ўтган сайловлардаги каби энг кўп депутатлик ўрнини ЎзЛиДеП (303 жой ёки 36,5%) вакиллари эгаллаган.

Эътиборлиси, сайловолди пойгасини иккинчи бўлиб ХДП (201 ) якунлаган. 3-ўринда “Миллий тикланиш” ДП (159 ёки 19,1%). “Адолат” СДП (107 ёки 12,9%) тўртинчи, Экопартия вакиллари эса бешинчи (81 ёки 9,7%) ўринни қайд этишган.

Мавжуд 831 та ўриннинг 260 таси (31%) аёллар. Бу борадаги энг яхши кўрсатгич Навоий вилоятида (23 депутатлар ёки 38,3%) кузатилган, кейинги ўринлар Самарқанд (22 ёки 36,7%) ва Жиззах (20 ёки 35,1%) вилоят Кенгашлари ҳиссасига тўғри келади. Энг кам аёллар Сирдарё вилояти Кенгашида – 12 ёки 24%.