Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қирғизистон чет эл фуқаролари учун мамлакат ҳудудига киришни вақтинча тақиқлади

Қирғизистон ҳукумати, тожсимон вирус хавфи сабабли, чет эл фуқаролари учун мамлакат ҳудудига киришга вақтинчалик тақиқ жорий этмоқда. Бу ҳақда бугун ўтказилган матбуот анжуманида мамлакат Бош вазир ўринбосари Алтинай Омурбекова маълум қилди.

“Биз чет эл фуқаролари киришларига вақтинчалик тақиқ жорий этамиз. Тақиқ барча мамлакатлар фуқароларига тааллуқли”, деди Омурбекова.

Унинг сўзларига кўра, тожсимон вирусга қарши курашиш учун кўпчилик давлатлар бу каби таъқиқларни жорий этмоқда. Тақиқ импорт-экспортга таъсир қилмайди.

“Айни вақтда Қирғизистон ҳудудида бўлиб турган чет эл фуқаролари, ҳеч қандай муаммосиз мамлакатдан чиқиб кетишлари мумкин”, қўшимча қилди Бош вазир ўринбосари.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотларга кўра, бугунги кунга қадар мамлакат ҳудудида тожсимон вирус ҳолатлари қайд этилмаган. 500 нафардан ортиқ фуқаро шифокорлар назоратига олинган.

Мактаб ва ОТМда уч ҳафталик карантин эълон қилинган.