Қирғизистонда энергия танқислиги сабабли уч йилга фавқулодда ҳолат режими жорий этилди
Қирғизистонда электр энергияси тақчиллиги кучайиб бораётгани сабабли 1 августдан бошлаб энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат жорий этилади. Махсус режим 2026 йил 31 декабргача давом этади.
Энергия тақчиллиги ортиб бораётганининг асосий сабаби Норин дарёси ҳавзасида сув оқимининг пастлиги дейилмоқда. Оқим пастлиги маҳаллий гидроэлектр станцияларда электр энергияси ишлаб чиқаришни қисқартириш заруратини келтириб чиқармоқда. Истеъмол эса республикада тез суръатлар билан ўсиб бормоқда.
ОАВ хабарига кўра, энергияни тежаш мақсадида истеъмолчиларни узиш ҳақида мамлакат расмийлари ҳозирча гапирмаяпти. Бироқ, газета манбаларининг таъкидлашича, бундай сценарий бўлиши мумкин, чунки энергия тизимини тартибга солувчилар ҳар йили қишда эрталаб ва кечқурун аҳолидан истеъмолни камайтиришни сўрашади. Бозор мутахассисларининг таъкидлашича, гидроэлектростанцияларни ишлаб чиқариш об-ҳаво шароитларига жуда боғлиқ. Чунки қишда энергия истеъмолининг энг юқори даражаси дарёлар сатҳининг пасайиши даврида содир бўлади.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Қирғизистон ҳукумати истаган янги ГЭСлар қурилиши катта вақт ва молиявий харажатларни талаб қилади. Энергия ишлаб чиқаришдаги мавсумий тафовутни йўқотадиган АЭС қуриш эса мантиқийроқ деб айтилмоқда.