Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қўмита «Ҳаж-2020» мавсумида турли фирибгарлик ҳолатлари ҳақида огоҳлантирди

Ижтимоий тармоқларда «Саудия Арабистони Ҳажга рўйхатдан ўтказишни бошлади» сарлавҳасида тарқатилган хабар бўйича Дин ишлари бўйича қўмита расмий муносабат билдирди.

“Эътибор беринг! Саудия Арабистони ҳукумати қарори билан бу йилги Ҳаж мавсуми фақат Саудия Арабистони фуқаролари ва Саудия ичида яшаётган чет эл фуқаролари учун чекланган миқдорда ташкил этилмоқда.

Хорижий мамлакатлардан зиёратчилар бу йил қабул қилинмайди.

Саудия Арабистонига халқаро авиарейслар тўхтатилган.

«Ҳаж-2020» мавсумига онлайн рўйхатдан ўтиш фақат Саудия аҳолиси ва Саудияда бўлиб турган чет эл фуқаролари учун ташкил этилмоқда.

Турли фирибгарлик ҳолатларидан огоҳ бўлинг! Ҳаж ва умра масаласи бўйича текширилган ва ишончли хабарларни дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий веб-сайтларидан олишингиз мумкин” дейилади қўмита (@DinQumita) хабарида.