Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Қўшработда «Ёшлар меҳнат гузари» қачон қурилади?

-“Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастури доирасида туман ва шаҳарларда “Ёшлар меҳнат гузари” ташкил этилмоқда. Биз яшаётган туманда қачон ташкил этилади?

Д. ЭРНАЗАРОВ,

Қўшработ тумани.

- “Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастури доирасида туман ва шаҳарларда 64 та “Ёшлар меҳнат гузар”лари фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилган. Яъни, Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарларида 2 тадан, Самарқанд туманида 1 та, Тойлоқ, Нуробод ва Оқдарё туманларида 2 тадан, Паст Дарғом ва Каттақўрғон туманларида 3 тадан, Жомбойда 4 та, Булунғур ва Қўшработ туманларида 5 тадан, Иштихонда 6 та, Ургут туманида 7 та, Нарпай ва Пайариқ туманларида 10 тадан, “Ёшлар меҳнат гузар”лари қурилади. Бугунги кунда Нарпай туманида 3 та, Иштихон туманида 2 та, Булунғур, Жомбой, Пайариқ, Ургут, Нуробод туманларида 1 тадан жами 10 та мажмуа фаолият олиб бормоқда. Бунинг натижасида 110 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланган.

Қўшработ туманида 5 та “Ёшлар меҳнат гузари” ташкил этилиши кўзда тутилган. Бунинг учун ҳозирги кунда Булоқбоши ва Бойтўп маҳаллаларида 1 тадан, Заркент маҳалласида эса 2 та бино қурилмоқда. Уларнинг барчаси 2020 йил охиригача ишга туширилиши режалаштирилган.

Саволга Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши матбуот котиби Шаҳноза ХОЛИҚОВА жавоб берди.