Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Реал“нинг собиқ президенти коронавирус сабабли вафот этди

Испаниянинг “Реал” ва “Малага” клублари собиқ раҳбари ҳисобланган Лоренсо Санс кутилмаганда шифохонага тушиб қолгани ҳақида хабар берган эдик.

Лоренцо Санс ўтган ҳафтада коронавирус инфекциясига тест топширди ва бу касаллик аниқланди. Шифокорларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай Санс 76 ёшида ушбу дарддан вафот этди. 

Маълумот учун, Лоренсо Санс 1995-2000 йилларда “Реал”ни бошқарган, 2006-2010 йилларда эса “Малага” клубига раҳбар бўлган.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА