Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд бу йил 500 минг хорижий сайёҳни кутмоқда

Ўтган йили вилоятимизда  100 дан ортиқ давлатлардан 351 минг чет эллик ҳамда 2 млн. маҳаллий  сайёҳлар ташриф буюриб, уларга 116.7 млн. долларлик хизматлар кўрсатилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Нуруллаев вилоят Кенгаши депутатларига  ҳисоботида маълум қилди.

Жорий йилда вилоятимизда 500 минг хорижий ва 2.5 млн. маҳаллий сайёҳлар келиши кутилмоқда. Туристик хизматлар сифатини ва кўламини кенгайтириш, уларнинг вақтини мазмунли ташкил этишда шарт-шароитлар яратиш эвазига сайёҳларнинг вилоятимизда бўлиш муддати 3-3.5 кунгача узаяди. Туристик хизматлар экспорти 220 млн. долларга етказилади.