Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд давлат университети Италиянинг Инсубриа университети билан ҳамкорлик қилади

Бугун Самарқандга ташриф буюрган Италиянинг Ломбардия вилояти губернатори Аттилио Фонтана бошчилигидаги делегация Самарқанд давлат университетида ҳам бўлди.

Университет ректори, профессор Рустам Холмуродов меҳмонларга ўқув юрти тарихи ва бугунги фаолияти ҳақида сўзлаб берди. Кейинги йиллардан хориждаги номдор олий ўқув даргоҳлари, жумладан, Италиядаги нуфузли университетлар билан илмий ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилгани қайд этилди.

Учрашув якунида Самарқанд давлат университети ва Италиядаги Инсубриа университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди.

Дилмурод ДЎСТМУРОДОВ.