Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд давлат университетига супер-контракт асосида ўқишни истовчилар 3,5 мингдан ортди. Бошқаларида-чи?

Самарқанд давлат университетига табақалаштирилган тўлов контракт асосида (супер-контракт) ўқишни истаганлар 3,5 мингдан ортиқни ташкил этмоқда. Уларнинг 50-60 фоизи педагогика таълим соҳасида ўқишни хоҳловчилардир.

Университетда супер-контракт миқдори факультетларга қараб 2020-2021 ўқув йили учун амалдаги базавий тўлов-контракт миқдорининг 8 бараваридан 25 бараваригача белгиланган. Талабгорлар баллар кетма-кетлигида ўқишга қабул қилинади.

Самарқанд давлат чет тиллар институтига табақалаштирилган тўлов контракт асосида ўқишни истовчилар томонидан онлайн тарзда 2 минг атрофида аризалар тушган. Энг кўп аризалар хорижий тил ва адабиёт (инглиз тили), мактабгача ва бошланғич таълим хорижий тил (инглиз тили) йўналишларига топширилган. Институтда супер-контракт миқдори йўналишларга қараб амалдаги базавий тўлов-контракт миқдорининг 8 бараваридан 12 бараваригача белгиланган. Энг юқори тўлов филология ва тилларни ўқитиш йўналиши бўлиб, ўқишни хоҳловчилар амалдаги базавий тўлов-контракт миқдорининг 12 бараварини тўлайди.

Самарқанд давлат тиббиёт институтига ҳозиргача супер-контракт асосида ўқишни истовчилар томонидан 700 га яқин аризалар тушган. Энг кўп ариза даволаш факультетида ўқишни истовчилар томонидан бўлиб, ушбу йўналишга 300 га яқин талабгорлар бор. Институтда супер-контракт нархлари йўналишларига қараб амалдаги базавий тўлов-контракт миқдорининг 10 бараваридан 17 бараваригача миқдорда тўлайди.

Хуршида ЭРНАЗАРОВА.