Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд дунёнинг энг йирик туризм федерациясига аъзо бўлди

Жорий йилнинг 2-6 сентябрь кунлари Финляндиянинг Xелсинки шаҳрида WTCF (Жаҳон сайёҳлик шаҳарлари федерацияси) саммити бўлиб ўтди.

Унда Самарқанд шаҳрининг сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди.

Вилоятимизда фаолият юритаётган "C.A.T.I.A" ва "Bigg Travel"  туристик фирмалари xорижий сайёҳлик компаниялари билан шартномалар имзолади.

Саммит тадбирлари давомида Самарқанднинг мазкур ташкилот аъзолигига қабул қилингани тўғрисидаги сертификат топширилди.

Вилоят туризмни ривожлантириш департаменти директори Д.Нарзиқуловнинг Xелсинки шаҳри мери Жан Вапаавуори билан учрашувида туризм соҳасида ҳамкорлик кўламини кенгайтириш масалалари келишиб олинди.

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот xизмати.