Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Самарқанд ҲЭТК” АЖ электр энергияси таъминотидаги узилишлар учун истеъмолчилардан узр сўради

Республика бўйича электр энергияси таъминоти ягона энергетика тизими орқали амалга оширилади ва ушбу тизимнинг бир маромда ишлаши барча истеъмолчиларини сифатли электр энергияси билан таъминлашда жойлардаги вилоят энергетика корхоналарининг тезкор диспетчерлик хизматлари ва электр энергияни ишлаб чиқарувчи корхоналар қувватига асосан "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ диспетчерлик хизмати томонидан доимий назорат қилинади.

Ҳозирги вақтда ҳаво ҳароратининг кескин совуши оқибатида электр ишлаб чиқариш станцияларида юзага келган бузилиш, ишдан чиқиш (авария) ҳолатлари сабаб бўлмоқда. Шу туфайли вилоятимизнинг турли ҳудудларида электр энергия танқислиги вужудга келмоқда. Жорий йилнинг 20 ноябридан электр энергияси таъминотида кун давомида узилишлар содир бўлаётир. Бу эса Самарқанд вилояти туманлари аҳолисининг ҳақли эътирози ва норозиликларига сабаб бўлмоқда.

Шу муносабат билан «Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ раҳбарияти истеъмолчилардан узр сўрайди.

Шунингдек, корхона раҳбарияти ҳаво ҳарорати тушиб кетган айни кунларда истеъмолчиларнинг электр энергиясидан оқилона фойдаланишларини тавсия этади.

«Самарқанд ҲЭТК» АЖ ахборот хизмати.