Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида қувурни таъмирлаётган 2 нафар ишчини тупроқ босиб қолди

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни соат 12:30 ларда Самарқанд шаҳри Боғимирзо маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бахтсиз ҳодиса юз берди.
Бу ерда ёлланма ишчи сифатида жалб этилган Н.Р. ва П.Д. сувоқава қувурида таъмирлаш ишларини олиб бораётган бўлган. Кутилмаганда уларни тупроқ босиб қолган. Бу ҳақда "Постда" нашри хабар берди.

Натижада Н. Р. ва П.Д. воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. Жасадлар суд-тиббий экспертизасига юборилган.
Айни пайтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади маълумотда.