Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳрида веломарафон бўлиб ўтди

Бугун эрта тонгданоқ Самарқанд шаҳрида Ёшлар куни муносабати билан веломарафон ташкил этилди. Старт Регистон майдонидан бошланиб, университет хиёбонини айланиб, драма театри олдигача бўлди.

Ушбу веломарафонда 3000 дан ортиқ кўнгилли ёшлар тўрт километр масофани босиб ўтишди.

     Веломарафон якунига кўра Давлат Акрамов “Энг ёш веломарафончи” (ўсмирлар ўртасида), Мухлиса Сақулова “Энг ёш веломарафончи” (қизлар ўртасида), Иззатулло Ҳамрақулов “Энг ёши улуғ веломарафончи”, Олим Ашуров “Энг ёши улуғ веломарафончи”, Зухриддин Ишназаров “Ғалабага бўлган интилиши учун” (эркаклар ўртасида), Гулчеҳра Абдураҳмонова “Ғалабага бўлган интилиши учун” (аёллар ўртасида) номинациялари бўйича ғолиб бўлишди ҳамда ташкилотчиларнинг қиммат баҳо совғалари билан тақдирланди.