Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти ҳокими кубоги мусобақасига старт берилди

Самарқанд шаҳридаги спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида вилоятдаги бошқарма, корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган ишчи ходимлар ўртасида мини футбол бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақаси бошланди.

Мусобақанинг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Р.Қобилов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Рўзиев ва бошқалар юртимизда спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, бунинг натижасида спорт билан шуғулланувчилар сони тобора ортаётганини таъкидлади.

Шундан сўнг жамоалар ўзаро майдонда беллашувни бошлади. Дастлабки ўйин вилоят оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлардан иборат ижодкорлар жамоаси ва вилоят мактабгача таълим бошқармаси жамоаси ўртасида кечди. Ўйин журналист ва блогерлар футбол жамоасининг 7:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Мини футбол баҳсларида 36 та жамоа ўзаро беллашмоқда. Ўйинлар уч кун давом этади, финал ўйини 5 декабрь куни бўлиб ўтади.

А.ҲАЙДАРОВ.