Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Соғлиқни сақлаш бошқармаси футболчилари “Вилоят ҳокими кубоги”га эга чиқди

Спортнинг футзал тури бўйича Самарқанд вилояти бошқарма, корхона ва ташкилотлар ходимлари ўртасида ўтказилган “Вилоят ҳокими кубоги” баҳслари финалида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоаси чет тиллар институти жамоаси устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб ғолибликни қўлга киритди.

Учинчи ўрин вилоят “Сувоқава” ДУК жамоасига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Р.Қобилов иштирок этди.

Б.МУСТАНОВ.