Ташкилот ходимлари футзалда куч синашмоқда

Самарқанд шаҳрида бошқарма ва ташкилотлар ходимлари ўртасида минифутбол (футзал) бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақаси ўтказилмоқда.

Беллашувни 6 ноябрдан 24 жамо бошлаган эди. Бугунга келиб улар чорак финал ўйинларида ўзаро куч синашмоқда. Олимпия тизимида бўлиб ўтаётган мусобақанинг кейинги босқичигача Ёшлар агентлиги, вилоят “Сувоқова” ДУК, вилоят соғлиқни сақлаш ҳамда статистика бошқармалари, ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, СамДУ жамоалари етиб келди. Улар энди ярим финалда беллашади. Финал ўйинлари 13 ноябрь куни ўтказилади.

Отабек НАЗАРОВ.