Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Вилоят ҳокими кубоги: “Самарқанд сувтаъминоти” МЧЖ кубок соҳиби бўлди

Самарқанд шаҳрида корхона ва ташкилотлар ходимлари ўртасида минифутбол (футзал) бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақаси ўтказилди.

Ишчи ходимларни оммавий спортга жалб этиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ўтказилган футбол беллашувида 24 жамоа ўзаро куч синашди. Олимпия тартибида бўлиб ўтган мусобақанинг якуний финал баҳсида “Самарқанд сувтаъминоти” МЧЖ жамоаси вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси жамоаси билан ўйиннинг асосий вақтида 2-2 ҳисобида дўранг ўйнади. Пеналтилар сериясида 3-2 ҳисобида “Самарқанд сувтаъминоти” МЧЖ жамоаси ғалаба қозониб ғолибликни қўлга киритди. Учинчи ўрин Ёшлар ишлари агентлигининг вилоят ҳудудий бошқармаси  жамоасига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ҳ.ФАЗЛИДДИНОВ.