Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилояти пиллакорлари кузги такрорий пилла етиштириш шартномавий мажбуриятини уддалади

Вилоятимизнинг фидокор пиллакорлари кузги такрорий, 3-4 мавсумда пилла хом ашёси етиштириш учун 7140 қути ипак қуртини юқори агротехник талаблар асосида парвариш қилишди.

3-мавсумда 3919 қутидан 156,9 тонна ва 4-мавсумда 3221 қутидан 129,4 тонна, жами 286,3 тонна пилла етиштириб, шартномавий мажбуриятларини уддалади. Ўрта ҳисобда пиллакорларимиз ҳар бир қутидан 40-41 килограмдан ҳосил олишга эришди.

Вилоят ҳокимлиги пилла етиштиришда ўз ҳиссасини қўшган барча фермер хўжаликларининг раҳбар-ходимларига, пиллачиларимизга ўзининг миннатдорчилигини билдиради.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.