Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоятида ёшлар ва вояга етмаганлар жинояти камайди, аммо энг кўп жиноятлар ишсиз ёшлар томонидан содир этилмоқда

Самарқанд вилоятида 2019 йилнинг ўтган 6 ойи давомида фуқаролар томонидан 1324 (1866) та жиноятлар содир этилган ва ўтган йилга нисбатан 29 фоизга камайган. Уларда 1251 нафар (2444) шахс қатнашган.

Содир этилган жиноятларнинг 404 (700) таси ёшлар ҳиссасига тўғри келиб, ушбу кўрсатгич ўтган йилга нисбатан 42,3 фоизга камайган.

Жиноятларда 461 нафар (873) ёшлар қатнашган ҳамда уларнинг 42 нафарини (96) хотин-қизлар ташкил қилади.

Жиноятларнинг 7 таси (48) касб-ҳунар таълими муассасалари, 7 таси (7) олий таълим, 118 таси (119) ишламайдиган ва ўқимайдиганлар ҳисобига тўғри келади.

Юқоридагилардан кўринадики, вилоятдаги олий таълим муассасаларида жиноятчиликни жиловлашга қаратилган амалий ишлар етарли даражада ташкил қилинмаган, ёшларга қўшимча қулайликлар яратиб бериш ва уларнинг муаммоларига кўмаклашиш борасида таълим муассасаларидаги етакчилар фаолияти қониқарсиз ташкил этилган.

Жиноятда қатнашганларнинг 436 нафари (740) жиноий жавобгарликка тортилган. Содир этилган жиноятлар камайган бир вақтда, ёшлар жинояти Каттақўрғон туманида 1 тага (24/23) ошган. Хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятларда қатнашганлар Паст Дарғом ва Самарқандда 1 тага, Пахтачида 2 тага, касб-ҳунар таълими ўқувчилари ўртасидаги жиноятлар Булунғурда 2 тага, Каттақўрғонда 1 тага кўпайган.

Шунингдек, ҳеч қаерда ишламайдиган ва ўқимайдиган ёшлар томонидан содир этилган жиноятлар Каттақўрғонда 17 тага, Нарпайда 1 тага, Пайариқда 9 тага, Пахтачида 8 тага, Самарқандда 6 тага ва Тойлоқда 5 тага ошган.

Бу эса юқоридаги туман ва шаҳарларда тайинли иш ва ўқиш жойига эга бўлмаган ёшлар билан ишлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш борасидаги ишлар қайд даражада олиб борилаётганидан далолатдир.

Вилоятда ўтган 6 ой давомида вояга етмаганлар томонидан жами 23 та (34) жиноятлар содир этилган ва ўтган йилга нисбатан 32,4 фоизга камайган бир вақтда, ушбу жиноятлар Булунғурда 2 тага (2/0), Каттақўрғонда 1 тага (2/1), Нарпайда 1 тага (1/0), Оқдарёда 3 тага (4/1), Тойлоқда 1 тага (1/0), Ургутда 3 тага (4/1) кўпайган. Каттақўрғон шаҳар (1/1), Пайариқ (1/1) ва Пахтачи (2/2) туманларида ўтган йилги рақамлар сақланиб қолган.

Мазкур жиноятларда 21 (41) нафар ёшлар иштирок этган ва уларнинг 2 нафарини (2) қизлар, 10 (15) нафарини мактаб, 9 нафарини (26) касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ташкил қилган.

Ғ.БОБОБЕКОВ,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти кенгаши бўлим бошлиғи.