Европа Иттифоқи Туркияга қарши санкциялар жорий қилди
Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатлари ва ҳукумат раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда Туркияга қарши санкциялар жорий қилишга қарор қилинди. Бу ҳақда ТАСС Francye Presseга асосланиб хабар бермоқда.
Саммит муҳокамасига қўйилган асосий масалалардан бири Туркиянинг Ўрта Ер денгизидаги ҳаракатлари бўлди. Унда ЕИ лидерлари давлатнинг ноқонуний фаолияти туфайли мамлакатга қарши санкцияларни кучайтиришга қарор қилишди.
«ЕИ иттифоқ ва унга аъзо давлатлар манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда минтақавий барқарорликни сақлаш тарафдори бўлиб қолади. Шу муносабат билан саммитда 2019 йил 11 ноябрдаги қарор асосида Туркиянинг Ўрта Ер денгизидаги ноқонуний фаолиятига чеклов чораларига оид қўшимча қора рўйхат тузиш тўғрисида ЕИ Кенгашига топшириқ берилди», дейилади ҳужжатда.
Маълумки, Туркия Шарқий Ўрта Ер денгизида сейсмик тадқиқотлар олиб бормоқда. Бунга нисбатан Юнонистон томони Анқара унинг континентал шелф чегараларини бузмоқда, деб ҳисоблайди. Шу сабабли ноябрь ойи бошида Европарламент Туркиянинг Ўрта Ер денгизидаги хатти-ҳаракатларига қарши қаттиқ санкциялар қўллашни талаб қилувчи қарор қабул қилган эди.
Шарқий Ўрта Ер денгизи бўйича дастлабки зиддиятлар 1974 йилда Грециянинг оролни қўшиб олишга уриниши билан боғлиқ давлат тўнтариши содир бўлганда бошланган.
Туркия Кипрнинг шимолий қисмига қўшинларини киритди ва у ерни кипр-турк федерал давлати, дея эълон қилди. Кейинчалик у Шимолий Кипр Турк Республикаси, деб ўзгартирилди. Айни пайда оролнинг қолган қисми Кипр Республикаси ҳукумати назоратида. Туркия бир неча бор Россияга ҳамкорлик қилишга имкон берган ҳолда кипрлик турк ва кипрлик юнонларни конларни биргаликда ривожлантиришга чақирган.