Ёшлар Иттифоқига янги раҳбар тайинланди
- 30.08.2019 10:50
- 2688
- Ўзбекистон
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раҳбариятида ўзгариш бўлди, дея хабар бермоқда Иттифоқ ахборот хизмати.
Хабарга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29 августдаги Фармони асосида Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Қаҳрамон Қуранбаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва давлат ҳокимияти вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу пайтга қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимда ишлаб келган Алишер Саъдуллаев Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажариш юкланди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа